«Селхоз» ҳудудида йирик ёнғин рўй берди

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудида жойлашган Тошкент давлат аграр университети биноларида йирик ёнғин рўй берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин бир неча бинони тўлиқ қамраб олгани акс этган. ФВВ матбуот хизмати ёнғин юзасидан дастлабки маълумотни берди.
«Бугун, 30 сентябр куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилган.
UPD. ФВВнинг қўшимча ахборотига кўра, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга барча зарур куч-воситалар жалб этилган, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

13:49 / 28.02.2025