Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерей Омонбоеванинг иши судга чиқди
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбланиб судланяпти. Жиноят иши ЖИБ Навбаҳор туман судида кўриб чиқилмоқда.
2024 йил 6 мартдан Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Мерей Омонбоевага оид жиноят иши судда кўрилмоқда. Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплексида келтирилган суд мажлислари жадвалига кўра, ушбу ишда навбатдаги суд мажлиси 18 сентябр кунига белгиланган.
Жиноят иши ЖИБ Навбаҳор туман судида судя Алишер Сайдуллаев раислигида кўриляпти.
Мерей Омонбоева Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) содир этганликда гумонланмоқда.
Мерей Омонбоевага 2024 йилнинг апрел ойида жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлган эди. Ўшанда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Kun.uzʼга тергов Навоий вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётганини маълум қилганди.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. У 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди
Жаҳон | 21:50
-
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди
Жаҳон | 21:45
-
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Жаҳон | 21:41
-
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
Спорт | 21:35
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025