Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Иллюстратив фото
Озарбойжон ва Ўзбекистон ҳамкорликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Trend.az хабар берди.
Қайд қилинишича, паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун берилади. Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Таъкидланишича, транспорт ва транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича яна бир қатор аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, гап омбор инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича қўшма корхона яратиш ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам бормоқда.
22 август куни Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес-форуми бўлиб ўтган эди. Музокаралар натижасида 2 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Бундан ташқари, 23 август куни президент Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунлари бўйича умумий қиймати 520 миллион долларлик 7 та лойиҳа ишга туширилиши учун тайёрланди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

20:26 / 11.08.2025
Боку ва Ереван ўз чегараларида учинчи мамлакатлар кучларини жойлаштирмайдиган бўлди

19:53 / 11.08.2025
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди

00:32 / 11.08.2025
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

18:04 / 10.08.2025