Қорақалпоғистоннинг икки туманида янги ҳокимлар иш бошлади
Камилжан Айтбаев Тахиатош туманига, Анвар Баймуратов Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди.

Фото: Жўқорғи Кенгес
7 август куни халқ депутатлари Тахиатош тумани кенгашининг навбатдан ташқари 80-сессияси бўлиб ўтди. Унда Камилжан Курбанбаевич Айтбаев ҳудуднинг янги ҳокими этиб тайинланди.
Айтбаев фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи, Хўжайли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.
Бунга қадар у Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига Анвар Махсетович Баймуратов ҳоким этиб тайинланди.
Баймуратов 1983 йил 11 июлда Нукус шаҳрида туғилган.
2020 йилдан бугунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
У, шунингдек, Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маъсулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманига 2023 йил апрелидан буён Данияр Курбанов, Қораўзак туманига 2020 йил ноябридан буён Узақберген Утамбетов раҳбарлик қилиб келаётганди. Уларнинг иккиси ҳам 2024 йил июлида президент раислигидаги видеоселекторда ишдан олинганди.
Мавзуга оид

11:53
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

16:18 / 01.05.2025
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

18:58 / 18.04.2025