Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда онлайн қимор ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Яккасарой туманида ижарага олинган уйда онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келган 12 нафар чет эл ҳамда 18 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушланди. Мазкур қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилгани аниқланган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар билан ҳамкорликда Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилган. Олинган тезкор маълумотга асосан туманда жойлашган хонадонларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда чет эл фуқаролари томонидан ижарага олинган ушбу уйда таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари ўтказиб келинаётгани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 37 дона ноутбук, 1 400 АҚШ доллари миқдорида пул, 34 та сим карта, 7 та телефон, 12 та банк пластик картаси расмийлаштирилиб олинган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилган. Гумонланувчи сифатида 12 нафар чет эл ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жинояти назарда тутилган. Унга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

14:00 / 11.07.2025
Тошкентдаги йирик чорраҳада ҳаракат уч кунга чекланади

23:34 / 28.05.2025
Испанияда ИИВнинг собиқ давлат котиби жиноий гуруҳ иши доирасида ҳибсга олинди

15:43 / 13.05.2025
Таганская уюшган жиноий гуруҳи раҳбари 25 йилга қамалди

10:24 / 01.05.2025