Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчихона Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси
Жумладан, мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш (ушбу ҳудудлар номи келтирилмаган), Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар мобил иловасини телефонга ўрнатиш тавсия этилмоқда.
Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш кераклиги (фавқулодда вазиятларда бу тезкор ёрдам олиш имконини беради) таъкидланмоқда.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтиш ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия этган.
Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаат этиш маслаҳат берилган.
Мавзуга оид

22:44 / 23.07.2025
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади

20:50 / 23.07.2025
Гуманитар ташкилотлар Ғазода оммавий очарчилик бўлишидан огоҳлантирмоқда

16:52 / 23.07.2025
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда

15:03 / 22.07.2025