Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
Икки автомобилнинг тўқнашуви оғир оқибатларга олиб келди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
29 июл куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманидан ўтувчи «Ургут — Ғўс - Авазмерган» автомобил йўлида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Қайд этилишича, 2003 йилда туғилган ҳайдовчи «Cobalt» русумли автомобилда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги «Damas» русумли автомобил билан тўқнашган.
Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати билан ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчи ва «Cobalt» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:06
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди

11:11 / 06.05.2025