Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
Тадбиркорлар томонидан савдо қоидаларининг бузилишига йўл қўйилгани, бозор маъмурияти эса улардан қонунбузарликка йўл қўймасликни талаб қилгани туфайли низо келиб чиққани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Фарғона шаҳри буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бозор ҳудудида жанжал юз бергани, Миллий гвардия ходимлари одамларни тинчлантиришга уринганини кўриш мумкин. Низо нима сабабдан келиб чиққани айтилмаган.
Миллий гвардия бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳодиса 24 июл куни содир бўлган. Келишмовчиликка асосий сабаб — кўплаб тадбиркорлар шартномада белгиланган ҳудуддан чиқиб, бозор ички йўлакларида савдо қилаётгани таъкидланмоқда.
Қайд этилишича, «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан бозор маъмурияти тадбиркорлардан қонунбузарликка йўл қўймасликни талаб қилган.
«Бозор маъмурияти бу борада тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳеч ким жабрланмаган, белгиланган тартибда маъмурий ишлар қўзғатилган. Миллий гвардия бошқармасининг таъкидлашича, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Мавзуга оид

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025