Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди - Кэтрин Тай
АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
11 июн, сешанба куни Ўзбекистонга ташриф билан келган АҚШ Савдо вакили, элчи Кэтрин Тайнинг расмийлар билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Хусусан, элчи Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилди ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Америка томони АҚШ Конгрессининг Умумий имтиёзлар тизими дастурини жонлантириш ва янгилаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қайд этди ва Ўзбекистон экспортини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлашда GSP ролини эътироф этди. Элчи Кэтрин Тай ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлади.
Томонлар рақамли савдони ривожлантириш мақсадида қонунчиликни уйғунлаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга ўзаро тайёрлигини билдирди.
Кэтрин Тай Америка томони Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича қатъият билан ҳаракат қилаётганлигини ҳамда Ўзбекистондаги савдо режимини ЖСТ қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Кэтрин Тай Ўзбекистонни интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги барқарор ижобий ўзгаришлар туфайли Махсус 301 кузатув рўйхатидан чиқарилгани билан табриклади. Томонлар бу борада яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Кэтрин Тай, шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев билан ҳам учрашди.


Шунингдек, АҚШ савдо вакили Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигига тез фурсатларда қўшилишини Қўшма Штатлар ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:02
Оқ уй: Трампда сурункали веноз етишмовчилиги бор

11:46
Конгресс ёрдам ва ОАВ учун 9 млрд долларни қисқартиришни маъқуллади

10:08
Bloomberg: Лондон Украина учун АҚШдан қурол сотиб олишга тайёр

08:24