Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳкумларнинг сайлов ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқи кафолатланади
Шунингдек, маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги меъёр қонунда қатъий белгиланмоқда.

Фото: Senat.uz
Сенатнинг 52-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда. Бундай ҳуқуқдан суд ҳукми асосида маҳрум этилиш ҳолатлари мустасно.
Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳкумларнинг Омбудсманга ҳамда Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси орқали мурожаат қилиши, мурожаат қилиш қутиларининг ўрнатилиши, очилиши, фойдаланиши, шунингдек, мурожаатларни юбориш тартиби янги нормада ўз ифодасини топмоқда.
Муҳокама давомида сенаторлар Қонун қабул қилиниши натижасида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишига, жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормалари билан уйғунлаштиришни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

23:00 / 01.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда

22:55 / 28.07.2025
ChatGPT билан мулоқотлар суд талаби билан ҳукуматга топширилиши мумкин

22:59 / 23.07.2025
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди

11:40 / 23.07.2025