Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва, Португалия ва Дания Ўзбекистонга янги элчиларни тайинлади
Литва элчиси Эгидиюс Навикас, Португалия элчиси Мадалена Фишер ва Дания элчиси Якоб Хеннингсен Ўзбекистонда иш бошлади.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov/
Литва, Португалия ва Даниянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчилари ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.
Хусусан, Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эгидиюс Навикас 2023-2024-йилларда Ўзбекистонда дипломатик миссия раҳбари сифатида аккредитациядан ўтган элчи Гинтаутас Васюлис ўрнига тайинланди.
«Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эгидиюс Навикас жаноблари билан учрашишдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдик, яқин истиқболдаги умумий кун тартибимизни кўриб чиқдик. Жаноб Элчига кенгайиб бораётган муносабатларимизнинг ҳали кашф этилмаган имкониятларини рўёбга чиқаришда муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди Саидов.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Португалиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиғини қабул қилди.
«Элчи хонимга мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланишда муваффақиятлар тилаймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, Бахтиёр Саидов Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси Якоб Хеннингсенни ҳам қутлади.
«Учрашувимиз давомида икки томонлама муносабатларининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдик ва келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб элчига алоқаларимизни мустаҳкамлашдаги мақсадларига эришишда муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025