Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц тинчлик саммитига катта умид боғламасликка чақирди
Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича конференцияда, энг яхши ҳолатда, Украина ва Россия Федерацияси ўртасида тўғридан тўғри музокараларга олиб келадиган жараённинг бошланиши кузатилиши мумкин, деди Германия канцлери Stern’га берган интервюсида.

Фото: Carsten Koall/dpa/picture alliance
Германия канцлери Олаф Шолц июн ойида Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина тинчлик конференцияси Россия ҳужумини тўхтатиш мақсадига эришишда муваффақият келтиришини кутмаяпти. «Ҳеч ким ортиқча умидларга эга бўлмаслиги керак. Биз урушнинг тугаши ҳақида музокаралар олиб бораётганимиз йўқ», деди у 14 май, сешанба куни чоп этилган немис ҳафталик нашри Stern’га берган интервюсида.
«Гап АЭС хавфсизлиги, ғалла экспорти, асирлар алмашинуви ва ядровий қуролни тақиқлаш ҳақида бўлади»
Унинг сўзларига кўра, Бюргенштокдаги учрашув «энг яхши ҳолатда Украина ва Россия ўртасида тўғридан тўғри музокараларга олиб келиши мумкин бўлган жараённинг бошланишини кўрсатади». «Швейцарияда гап атом электр станцияларининг хавфсизлиги, ғалла экспорти, асирлар алмашинуви масаласи ва ядро қуролидан фойдаланишга оид зарур тақиқлар ҳақида бўлади», деди Германия канцлери.
Шу билан бирга, Шолц Украинага қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш чақириғидан кейин европаликлар томонидан керакли муносабат бўлмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди. «Афсуски, (Германиядан) ўрнак олганлар ҳали ҳам кам, чунки Украина зудлик билан қўшимча ҳаво мудофаа тизимларига муҳтож», деди у ва Россиянинг Украина ҳудудига янги ҳужумларига ишора қилди. Россия «афтидан, Украина инфратузилмасини йўқ қилмоқчи», дея қўшимча қилди Германия ҳукумати раҳбари.
Тинчлик саммити июнда Россия иштирокисиз ўтади
Украина бўйича глобал тинчлик саммити 15-16 июн кунлари Люцерн яқинида жойлашган Бюргеншток курортида бўлиб ўтади. Анжуманда 100 га яқин давлат иштирок этиши кутилмоқда. Саммит 2023 йилда Дания, Саудия Арабистони ва Малтада, 2024 йил 14 январда Давосда бўлиб ўтган Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича тўртта олдинги конференцияга ўхшаши керак.
ОАВ маълумотларига кўра, Украина Бюргенштокдаги учрашувга Хитой раҳбари Си Жинпингни ҳам таклиф қилган. Украинага қарши урушни тугатиш имкониятлари муҳокама қилинадиган Швейцариядаги саммитга Россия таклиф қилинмади. Москва, ўз навбатида, Россия Федерацияси иштирокисиз бундай учрашув мантиқий бўлмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51
-
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?
Жамият | 22:33
Мавзуга оид

16:59 / 07.07.2025
Трамп БРИКСнинг «анти-америка» сиёсатини қўллаётган давлатларга бож билан таҳдид қилди

20:36 / 17.06.2025
Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди

17:53 / 02.06.2025
Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари учрашади

08:10 / 30.05.2025