Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди
Блинкеннинг Украинага тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери тўртинчи ташрифида у украиналикларга АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида кучли сигнал юбормоқчи. Зеленский ва Кулеба билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. У Полшадан тунги поездда 14 май сешанба куни эрта тонгда етиб келди. Бу унинг Украина пойтахтига Россиянинг кенг миқёсли ҳужуми бошланганидан бери тўртинчи ташрифи.
Зеленский ва Кулеба билан учрашувлар
Сафар давомида Украина президенти Володимир Зеленский ва ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашувлар режалаштирилган. АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Мэтю Миллернинг сўзларига кўра, музокараларда фронтдаги вазият ва АҚШ янги хавфсизлик ва иқтисодий ёрдами таъсири муҳокама қилинади. Бошқа нарсалар қаторида гап АҚШнинг хавфсизлик бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари ва Украина иқтисодиётини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида бўлади, деди Миллер.
Бундан ташқари, Блинкен давом этаётган Россия ҳарбий ҳаракатлари фонида АҚШнинг Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва демократиясига содиқлигини таъкидламоқчи. Унинг украиналикларга мурожаати ҳам режалаштирилган.
Украиналиклар учун «кучли сигнал»
Блинкен билан поездда бўлган АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдори журналистларга сафар «жуда оғир аҳволда» қолган украиналикларга кучли ишонч сигналини бериши керак, деди. Шу билан бирга, у Украина шарқидаги жанглар ва Россиянинг Харкивга ҳужумларига ишора қилди.
Сўнгги ҳафталарда Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча янги мажбуриятлар тўғрисида эълон қилди. Апрел ойида АҚШ Конгресси бир неча ойлик муҳокамалардан сўнг Киевга 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди. Пентагон маълумотларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага 50,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Айни пайтда, Россия қўшинлари Харкив вилоятида ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди ва бир нечта аҳоли пунктларини эгаллаб олди. 13 май куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харкив яқинида рус армиясининг тактик муваффақияти ҳақида эълон қилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

13:05 / 21.07.2025
Россия яна Киевни ракета ва дронлар билан ўққа тутди – фотосуратлар

11:41 / 09.07.2025
Луцк ва Киев вилояти дронлар ҳужумига учради

13:17 / 28.06.2025
Полша президенти Дуда Киевга келди

13:00 / 17.06.2025