Британия Ўзбекистон билан металлни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Британиянинг Sackers компанияси Ўзбекистон билан металлни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи.

Фото: «Дунё» АА
“Дунё” хабарига кўра, Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг Sackers металлни қайта ишлаш компанияси директори Девид Доддс билан музокаралар ўтказилди. Суҳбат давомида рангли ва ноёб металларни қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этишда хорижий компанияни мамлакатга инвестор сифатида жалб қилиш ҳамда ушбу товарларни Британия бозорига экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Британия томони Ўзбекистон билан металларни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва шу ўринда уларни экспорт қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Sackers компанияси 1929 йилда ташкил топган бўлиб, йилига 35 миллион фунтга тенг бўлган металларни қайта ишлайди. Ташкилот қора ва рангли металлар, шу жумладан, алюминий, мис, қўрғошин, зангламайдиган пўлат, электроника, кабеллар, симлар импорти ва қайта ишлашига ихтисослашган.
Мавзуга оид

09:14 / 26.02.2025
Трамп Россиянинг нодир металларидан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025
Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр

18:16 / 04.02.2025