Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ким Чен Инга лимузин совға қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялари КХДРга ҳашаматли буюмлар, жумладан, қимматбаҳо автомобиллар олиб киришни тақиқлайди. Россия ОАВ Aurus Senat лимузинининг нархи 400 минг доллардан ортиқ эканини ёзмоқда.

Фото: The Economic Times
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга туғилган куни муносабати билан лимузин совға қилди. Шу тариқа, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Шимолий Корея ядровий дастури туфайли Пхенянга қарши жорий қилинган санкциялар бузилди. Бу ҳақда 20 феврал, сешанба куни Bloomberg агентлиги хабар берди. Хавфсизлик кенгаши санкциялари, хусусан, ҳашаматли буюмлар, жумладан, қимматбаҳо автомобилларни Шимолий Кореяга олиб киришни тақиқлайди.
Аввалроқ Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги 18 феврал куни Путин Ким Чен Инга «Россияда ишлаб чиқарилган шахсий автомобил»ни «ҳадя қилгани» ҳақида хабар берган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков гап Aurus автомобили ҳақида кетаётганини тушунтирди. Песков унинг моделига аниқлик киритмади. Бироқ, Россия ОАВ ёзишича, бу Путиннинг ўзи бошқарадиган Aurus Senat лимузини бўлиши мумкин. Айнан шу машинани Россия президенти Кимга 2023 йил сентябр ойида, Россияга ташрифи чоғида кўрсатган эди. Россия манбаларига кўра, Aurus Senat нархи 41 миллион рублдан (тахминан 440 минг доллар) бошланади. Маълумки, 8 январ куни Ким Чен Ин 40 ёшга тўлди.
Шимолий Корея қуролларини Россияга етказиб бериш
Жанубий Корея Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, Пхенян 2023 йил августидан бери Москвага 10 марта қурол етказиб берган ва Украинадаги урушда қўлланган жами 1 миллионга яқин артиллерия снарядларини юборган. Бир қатор экспертлар Америка сунъий йўлдошидан олинган суратларга таяниб, КХДР баллистик ракеталарни ҳам Россия ҳарбийларига топширганини даъво қилмоқда. Москва ҳам, Пхенян ҳам бундай таъминот бўйича айбловларни қатъиян рад этади.
Аввалроқ, 2023 йил сентябрида Владимир Путин Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Шимолий Кореяга нисбатан киритилган барча чекловларга риоя этишини маълум қилганди. Бироқ феврал ойи бошида Американинг The New York Times нашри хавфсизлик хизматларидаги манбаларига таяниб, Москва БМТ санкциялари туфайли музлатиб қўйилган Россия банкидаги Шимолий Корея активларининг бир қисмини блокдан чиқаргани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

23:31 / 25.07.2025
Трамп Путин билан Зеленский учрашишини маълум қилди

08:01 / 25.07.2025
Путин ташкилотларни «экстремистик» деб тан олишни соддалаштирди

20:11 / 24.07.2025
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

12:55 / 18.07.2025