Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт ҳудудда ноқонуний ер савдоларига чек қўйилди
Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Ш. исмли шахс «Қорақум» МФЙда яшовчи уч нафар фуқарога онлайн аукцион савдолари орқали 10 йил муддатга ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини фуқаро З.А.га фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабардорлигисиз 45 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.Ж. исмли шахс фуқаро У.Ч.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 150 миллион сўм эвазига «Бахшитепа-1» МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги экин ер майдонини олиб беришини айтиб, шундан 2 минг доллар ва 59 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «К.К.» МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида бошқа фуқарога тегишли 8 сотих ер майдонидаги қурилиши тугалланмаган турар жой ва унга туташ бўлган 8 сотих захирадаги ер майдони унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У ўз хизмати эвазига 1,6 минг доллар олган вақтида ушланиб, А.А.нинг иш хонасидан яна 19 нафар фуқарога тегишли уй-жой учун расмийлаштирилган сохта кадастр ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг сохта «Қарорлар учун» муҳри ва «Аслига тўғри» штампи ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса муқаддам фирибгарлик жиноят учун судланган К.У. ва М.Б. фуқаро Й.А.га тумандаги «Ж.И.» фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришлари эвазига 7 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, К.У. ва М.Б. томонидан 7 минг долларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

11:43 / 27.06.2025
Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:35 / 26.06.2025
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида

14:16 / 25.06.2025
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

07:35 / 26.04.2025