Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбар қилинганларнинг қариндошлари флешмоби кучайиб бормоқда
Сафарбарликка чақирилган россияликларнинг хотинлари Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи рамзлардан фойдаланиб, эрларини уйга қайтишга чақирувчи стикерларни машиналарига ёпиштиришни бошлади.

Фото: Telegram / Путь Домой
Сафарбарликка чақирилган россияликларнинг қариндошлари уларни фронтдан қайтаришга интилиб, Украина урушини қўллаб-қувватлаш белгиларидан фойдаланган ҳолда автомобилларга шиорлар ёзилган стикерларни ёпиштириб, умумроссия флешмоби уюштирди. 28 ноябр, сешанба куни бутун мамлакат бўйлаб сафарбар қилинганларнинг яқинларини бирлаштирган «Уйга йўл» Telegram-каналида флешмобда иштирок этган машиналар тасвирлари эълон қилинди.
Сафарбар этилганларнинг қариндошлари мурожаати
Куни кеча сафарбар қилинган россияликларнинг қариндошлари ва дўстлари уларни фронтдан қайтаришга уриниб, ёрдам сўраб «Россиянинг кўп миллатли халқига» мурожаат қилди. «Бу барчага мурожаат, тўғрироғи, ёрдам чақириғи. Бизнинг фожиамиз сизнинг кўз ўнгингизда рўй бермоқда, бунга ёлғиз чидаб бўлмайди! Биз ҳамма эшикларни тақиллатганмиз. Давлатимиз ёрдам чақириғига биринчи бўлиб жавоб берганлардан юз ўгирди. Биринчи навбатда, сафарбар этилганларнинг ўзлари ва яқинларидан», — дейилади мурожаат бошида.
Унинг муаллифлари «деярли умид қолмаган» деб ёзган. «Ҳеч биримизнинг ишончимиз қолмаган. Кўпчиликнинг келажаги ҳам йўқ. Лекин, маълум бўлишича, биз сайловчилар ёки фуқаро эмасмиз, балки энди умуман одам эмасмиз», дейилади мурожаатда. Улар Россияда захирадагилар чақирилмаслигига ваъда берилгани, кейин эса «аслида ваъдалар сохта бўлиб чиққанини» эслатди.
«Кўпчилик қайтиб келмайди. Сафарбарлик даҳшатли хато бўлиб чиқди. Биз қонунга бўйсунувчи табиатимиз учун жазоландик. Эркакларимиз барқарорлик учун қон билан, биз эса соғлик ва кўз ёшлар билан товон тўлаймиз», - дейилади мурожаатда. Муаллифлар ҳалок бўлганлар ва ярадорлар учун давлат томонидан тақдим этилаётган тўловлар ва имтиёзларни уларнинг «оғзини ёпишга» уриниш деб атади. «Одамнинг ҳаёти нархи ҳақида гап кетганда, мен бундай жирканч таклифни беришга журъат этганлардан нафратланаман», деб таъкидлайди улар.
Сафарбар қилинганларни уйга қайтаришга чақирувчи акциялар
Сўнгги ойларда Россияда сафарбар қилинганларнинг оилалари Украинадаги урушда бир йилдан ортиқ вақт ўтказган эркакларнинг ватанга қайтишини талаб қилиб, тобора кўпроқ акция уюштирмоқда. Улар урушга сафарбар этилганларнинг максимал муддатини бир йил билан чеклашни, барча ярадорларни ортга қайтаришни ва армияга чақириб бўлмайдиган касалликлар рўйхатини кенгайтиришни талаб қилмоқда.
Маҳаллий ҳокимиятлар COVID-19 пандемияси сабаб фуқароларга Россия бўйлаб митинг ўтказишга рухсат бермаяпти. Кремл талабларга изоҳ бермади. 7 ноябр куни Москвадаги пикетдан сўнг, «ҳарбий мухбир» Александр Сладков раҳбариятнинг «ҳозир ҳамма махсус ҳарбий операция охиригача курашмоқда» деган сўзлари ҳақида ёзди. Сладковнинг сўзларига кўра, «мухбирлар билан сўнгги учрашувда» сафарбар этилганларни ротация қилиш ва фронтдан қайтариш режалари йўқлиги ҳақида гапирилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

18:16 / 11.08.2025
АҚШ вице-президенти: “Украинанинг урушини молиялаштиришдан чарчадик”

16:35 / 11.08.2025
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

13:10 / 11.08.2025
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди

11:51 / 11.08.2025