Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған БМТдаги нутқида Қорабоғни Озарбойжон ҳудуди деб атади
Туркия раҳбари Қорабоғни «ҳамма, жумладан арманлар ҳам бирга яшаши мумкин бўлган Озарбойжон ҳудудида» бўлиши кераклигини таклиф қилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги можаро тезда тинч йўл билан ечим топишига умид билдирди. Шу билан бирга, Тоғли Қорабоғни Озарбойжон ҳудуди деб билишини эслатиб ўтди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Тоғли Қорабоғни Озарбойжон ҳудуди деб тан олмайдиган вариантлар можарога ечим бўла олмайди.
«Қорабоғ — Озарбойжон ҳудуди. Унга бошқа мақом ўрнатишга уринишлар ҳеч қачон муваффақиятли бўлмайди», деди у.
Туркия раҳбари Қорабоғнинг келажаги ҳақидаги тасаввурлари ҳақида гапирар экан, бу ҳудуд «ҳамма, жумладан арманлар ҳам бирга яшаши мумкин бўлган Озарбойжон ҳудудида» бўлиши кераклигини таклиф қилди.
Туркия президенти Ереван ва Боку ўртасидаги музокара жараёнини доимо қўллаб-қувватлаганини эслатди. «Афсуски, Арманистон бу тарихий имкониятдан фойдаланишга шошилмаяпти», деди Эрдўған.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги сешанба куни «Озарбойжон конституциявий тузумини тиклаш ва арман ҳарбийларининг провокацияларини бостириш мақсадида Қорабоғда маҳаллий аҳамиятга эга аксилтеррор тадбирлари ўтказилаётганини» эълон қилган эди. Шундан сўнг, Арманистон Тоғли Қорабоғ ҳудуди Озарбойжон томонидан ўққа тутилаётгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

18:04 / 10.08.2025
Озарбойжон ва Арманистон энди урушмасликка аҳдлашди

19:43 / 09.08.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президентини тарихий келишув билан табриклади

17:39 / 09.08.2025