Йил якунига қадар Хоразмга 100 та янги автобус келтирилади
Автобусларни Хитойнинг Zhongtong Bus Holding компанияси етказиб беради.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Бунёдйўловчиташиш» МЧЖ Хитойнинг Zhongtong Bus Holding компанияси билан шартнома имзолади.
Унга кўра, Хитой заводи 2023 йил якунига қадар Хоразм вилоятига 100 та автобус етказиб бериши режалаштирилган.
Zhongtong Bus Holding Хитойнинг Шандун провинциясида жойлашган завод бўлиб, энг йирик автобус ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.
Компания 1958 йилда ташкил этилган ва 1971 йилдан автобус ишлаб чиқаришни бошлаган.
Zhongtong Bus узунлиги 6 метрли енгил автобусларни, 18 метрли юқори тоифали ҳашаматли автобусларни, жумладан, шаҳарлараро, шаҳар ичида қатновчи гибрид электр автобусларини ҳам ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

23:57 / 16.04.2025
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

12:35 / 25.03.2025