Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors шартнома беришни бошлаганидан 1 кун ўтиб жараённи тўхтатди
Lacetti, Cobalt ва Damas учун йил охиригача мўлжалланган сотув лимити тўлгани айтилди. Шу тариқа, бу моделларни 8 ой давомида сотмай келган монопол компания контрактацияни очганидан 24 соат ўтмай, яна номаълум муддатга ёпди.

Фото: Kun.uz
Chevrolet Lacetti, Cobalt ва Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди, дея маълум қилди UzAuto Motors.
“4-5 август кунлари ушбу автомобил моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланди. Қолаверса, сизга шуни маълум қиламизки, шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади”, – дейилади хабарда.
Компаниянинг кечаги эълонида “ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига” 2023 йилда қўшимча 50 минг дона автомобил ишлаб чиқариш имкони яратилгани айтилганди.
Автомобилларга қўшимча опциялар қўшилиб, нархлар оширилди. Шу билан бирга, компания савдони ишлаб чиқариш жадвалига мослаштириши, бундан мақсад “автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш” экани маълум қилинди.
Эълондан кейин, 4 август куни оқшомдан бошлаб Uzavtosavdo онлайн платформаси катта муаммолар билан ишлай бошлади, 5 август куни тонгдан эса автосалонларда катта навбатлар, тиқилинч ва жанжаллар юзага келди.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors энг харидоргир учта модели – Lacetti, Cobalt ва Damas учун шартнома беришни 2022 йил декабр ойи бошида тўхтатган эди.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
UzAuto Motors’нинг шартнома шартларига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон | 12:57
-
Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
Жамият | 12:54
-
Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Жамият | 12:53
Мавзуга оид

23:01 / 25.07.2025
Қиммат бензин, шароити йўқ поездлар ва муаммоли UzIMEI — Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилиняптими?

17:54 / 20.05.2025
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?

20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади

14:14 / 01.05.2025