Инсайдер iPhone 16 Pro ва iPhone 17 ўзгаришлари ҳақида маълумот берди
Янги смартфонлар узунроқ экранга эга бўлади.

Фото: macrumors.com
2024 йилда чиқарилиши режалаштирилган iPhone 16 Pro модели (19,6:9) жорий iPhone 14 Pro моделига (19,5:9) нисбатан каттароқ экранга эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, экран бироз чўзилади. Бу ҳақда таниқли таҳлилчи ва инсайдер Росс Янг маълум қилди.
Манба, шунингдек, iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max экранининг аниқ ўлчамларини ҳам тақдим этди. Унга кўра, диагоналлар мос равишда 6,12 ва 6,69 дюймдан 6,27 ва 6,86 дюймгача ошади (ҳар икки қурилмада ҳам 2,5 фоизга).
Янг сўзларига кўра, экраннинг янги нисбати ва катталаштирилган ўлчами 2025 йилда чиқариладиган iPhone 17 моделларига ҳам мерос бўлиб қолади. Бундан ташқари, сериянинг асосий моделлари 120 Гц ўзгарувчан янгиланиш тезлиги билан ProMotion’ни қўллаб-қувватловчи LTPO панелларини олади.
Инсайдер хулосасига кўра, айнан iPhone 17 Pro биринчи бўлиб олд камера тешиги ёнида жойлашган дисплей остида юзни идентификация қилиш технологиясидан фойдаланади.
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

16:14 / 11.04.2025