Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung тез орада «ҳамёнбоп» Galaxy S23-FE смартфонини чиқаради
Унга Qualcomm Snapdragon эмас, Exynos 2200 чипи ўрнатилади.

Фото: Samsung
Таниқли Gizmochina ресурсига кўра, Samsung компанияси Galaxy S23 линияси сотуви кескин пасайгани туфайли, арзон Galaxy S23-FE смартфонини чиқаришни тезлаштиришга қарор қилди. Янги смартфон тақдимоти келаси ой бўлиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Аммо, эҳтимолий харидорлар Qualcomm Snapdragon версиясини кутмаслиги керак. Смартфонга фақат Exynos 2200 чипи ўрнатилади.
Агар миш-мишлар тасдиқланса, бу Galaxy S23-FE сотувига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Гарчи янги модель Galaxy S21-FE смартфонига нисбатан самаралироқ бўлса-да, уни ҳозирги Samsung флагманлари билан таққослаб бўлмайди. Бундан ташқари, Exynos 2200 чипи фойдаланувчилар орасида унчалик яхши обрўга эга эмас.
Samsung Galaxy S23 FE смартфони кўрсаткичлари:
- Экран: AMOLED, Full HD+, 120 Гц;
- Процессор: Exynos 2200;
- Хотира: 6/8 ГБ LPDDR5, 128/256 ГБ UFS 3.1;
- Батарея: 4500 мАч, қувватлантириш 25 Вт;
- ОТ: Android 13, One UI 5.1.
Смартфон камерасига келсак, қуйидагилар маълум: олд камерада пиксел ўлчами 1,12um бўлган 12 мегапикселли сенсор бўлади. Асосий камера, эҳтимол, Galaxy S22/S23 каби 50 мегапикселли сенсор билан жиҳозланиши айтилмоқда.
Galaxy S-FE моделлари фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида яратилган бўлиб, улардан энг яхши хусусиятларни ва шу билан бирга флагман моделларидан арзонроқ нархда олишни хоҳлайдиган бренд мухлисларига мўлжалланган. Масалан, 2022 йил бошида чиқарилган Galaxy S21-FE қимматроқ Galaxy S21 хусусиятларига эга бўлиб, ундан ҳам каттароқ экран ва батарея қувватига эга бўлган эди.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40
-
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
Кўчмас мулк | 16:39
-
Энди «бешталик»даги олийгоҳларга киролмаган абитуриентда олтинчи имконият ҳам пайдо бўлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Икки ойда 73 минг ўзбекистонлик ўзига ўзи кредит олишни тақиқлади
Иқтисодиёт | 16:26
Мавзуга оид

20:48 / 31.07.2025
Телефонга қарамлик: технологиялар бизни қандай тобе қилмоқда?

18:52 / 31.07.2025
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

15:03 / 30.07.2025
Nokia смартфонлар бозорига қайтишини эълон қилди

14:38 / 28.05.2025