«Афросиёб» поезди энди Даштободда ҳам тўхтаб ўтишни бошлайди
Ўзбекистонда мазкур поезд Жиззах вилояти ҳудудида икки марта тўхтаб ўтади - Жиззах вилояти маркази Жиззах шаҳрида ва Зомин туманидаги Даштобод шаҳрида.

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи
2022 йилнинг 17 октябр кунидан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабарига кўра, шу мақсадда Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
- 764-сонли поезд Тошкент соат 8:25 да — Даштобод соат 9:32 да - соат 09:34 да — Самарқанд соат 10:38 да;
- 763-сонли поезд Самарқанд соат 16:11 да — Даштобод соат 17:14 да - соат 17:16 да — Тошкент соат 18:25 да.
Мавзуга оид

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

18:54 / 04.03.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

17:52 / 10.02.2025
«Афросиёб» поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади

21:10 / 03.01.2025