Тошкент вилоятида 3 та машина тўқнашди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 21 январь куни соат 20:00 ларда, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 22-километрида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Бунда, 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли, 1997 йилда туғилган Г.А. бошқарувидаги “Ваз-2107” русумли ва 1994 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса натижасида, “Ваз 2107” русумли автомобиль ҳайдовчиси Г.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:54 / 24.03.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia-2 ёниб кетди

12:23 / 14.01.2025
Тошкент вилоятида 486 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

07:30 / 23.11.2024
Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди

10:40 / 08.10.2024