Жиззахда 3 гектар ерни 45 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиззах вилоятида тадбиркорга тегишли 3 гектар ерни 45 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қлинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этган Л.А. ва Ф.И. ушланган.
Улар, олдиндан тил бириктириб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун тадбиркорга ажратилган ер майдонидан унинг хабардорлигисиз бошқа бир фуқарога ҳар бир гектарини 15 минг АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 3 гектарини 45 минг долларига сотишга келишган. Сўнг, харидордан келишилган пулдан 10 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди

11:33 / 28.03.2025
Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10:55 / 27.03.2025