Икки ёшли Хадичанинг даволанишига яхши инсонларнинг ёрдами зарур
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Хайробод маҳалласида яшайдиган 2 ёшли Хадичанинг соғлигида муаммолар кузатилиб, унинг бош қисмида сув йиғилишни бошлаган. Кўзларининг кўриш даражаси 65 фоиз бўлиб қолган.. Унинг даволаниши учун сахий ҳамюртларимизнинг моддий ва маънавий ёрдами керак бўлиб турибди.

Шифокорларнинг айтишича, қизалоқ ўсишдан орқада қолиши кузатилиб, унинг бош қисмида сув йиғилишни бошлаган. Кўзларининг кўриш даражаси 65 фоиз бўлиб қолган. Қизалоқ ўзининг танасини тута олмайди.
Онаси Дилноза Солиева мухбиримизга шундай ҳикоя қилиб берди.
«2018 йилда турмушга чиққанман. Ҳомиладорлик даврида оиладаги доимий жанжаллар, носоғлом муҳит ва кучли стресс ҳолати туфайли кўп вақт ўтмасдан онамнинг уйига қайтишга мажбур бўлдим. Бундай салбий ҳолатлар оқибатида фарзандим Солиева Хадича ҳомиладорликнинг 6-ойида туғилди. Туғилгандан сўнг олти ойлигидан бошлаб соғлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлади».
Она якка-ю ёлғиз жигаргўшасини текширувлардан ўтказгач, шифокорлар томонидан зудлик билан операция қилиш ва доимий даволаш ишларини олиб бориш зарурлиги айтилади. Шундан сўнг Хадича бир марта операция қилинган.
«Ҳар уч ойда Самарқанд вилояти кўп тармоқли шифохонасида даволаниб чиқамиз, бунинг учун 6 млн сўм, бундан ташқари, ҳар 20 кунда унинг умуртқа ва оёқ қисмида массаж олиши ва кунлик даволаниш учун дори-дармонлар талаб қилинади», — дейди Хадичанинг онаси Солиева Дилноза.
Она Солиева Дилнозанинг ўзи ишламайди. Фарзанди беморлиги учун турмушидан ажралган экан. Аёл бемор фарзанди билан онасининг уйида истиқомат қилмоқда. Вақти фарзандига қараш билан ўтади. Оиланинг харажати, еб-ичиш ва бошқа барча харажатлар учун маблағ унинг ёлғиз укаси томонидан топилади. Барча топгани даволанишга кетади.
Ҳозирда оила сахий инсонларнинг кўмагига муҳтож. Хадичанинг даволаниши, Ҳиндистонда малакали врачлар кўригидан ўтиши учун 4 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур ва бор умидлари яхши инсонларнинг ёрдамидан бўлиб қолмоқда.
Хайрия маблағларини Хадичанинг онаси Дилноза Солиева номига очилган пластик карталарга ўтказиб беришингиз мумкин:
UZCARD (Халқ банки): 8600 0610 8533 2566
UZCARD (Агробанк): 8600 0417 7402 2280
VISA CARD (Агробанк): 4187 8000 3035 1365
Шуҳрат Юнусов тайёрлади
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024