Ўзбекистон | 19:59 / 05.08.2020
25872
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

5 август куни президент энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.

«Транспорт ва логистика тармоғи ҳақида гап кетар экан, ушбу соҳада ҳам амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади. Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. «Тошкент-Андижон» пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди