Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
S7 Airlines Москва ва Тошкент ўртасида рейс очади
«Сибирь» (S7 Airlines) авиакомпанияси 2018 йил августдан Москва-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлашни режалаштирган, деб хабар берди Travel.ru. Авиакомпания рейсларни сешанба ва жума кунлари амалга оширади. Россия компанияси октябрдан Москва ва Тошкент ўртасида пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган.
Рейслар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади (баъзи рейсларда Airbus A319 самолётидан фойдаланиш режалаштирилган).
S7 Airlines самолётлари Домодедово аэропортидан 5:30да кўтарилади ва Тошкентга 11:30да етиб келади. Тошкентдан эса 13:00да парвоз бошланади ва Москвага 15:20да қўнади.
Мавзуга оид

22:49 / 12.03.2025
Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди

18:40 / 22.08.2024
Фарғонадан Новосибирскка авиақатновлар йўлга қўйилади

15:59 / 25.03.2023
S7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда

11:20 / 08.12.2021