Хитой: Корея ярим оролидаги вазиятга АҚШ ва КХДР масъул

Фото: EPA
Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий вакили Лю Цзеининг маълум қилишича, Корея ярим оролидаги кескинликка Хитой эмас, балки Вашингтон ва Пхеньян масъулдир. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Хитой қандай имкониятларга эга эканидан қатъий назар, у амалий натижаларга эриша олмайди, сабаби улар иккита принципиал томонга боғлиқ (АҚШ ва КХДР)», - деди дипломат БМТда.
Унинг сўзларига кўра, Хитой эмас, балки АҚШ ва КХДР бу муаммо бўйича ҳаракат «тўғри йўналишда амалга оширилишининг бошланиши» учун асосий масъулиятга эгадир.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

19:11 / 13.03.2025