Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи

Фото: motor.ru
Cadillac автомобилсозлик компанияси 2021 йилгача камида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи. Бу моделлардан тўрттаси кроссовер бўлади. Бу ҳақда Automobile нашри хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, илк иккита янги модел кейинги йилдаёқ пайдо бўлади. Бу кичик седан ва кроссовер бўлади. Седан ATS моделининг ўрнини эгаллайди ва бозорда Mercedes-Benz CLA билан рақобат қилади. Бу машина олд приводли, охирги авлоддаги Chevrolet Cruze шассисида қурилади.
Ихчам кроссовер XT3 индекси олади ҳамда General Motors концернининг орқа приводли узайтирилган Alpha шассиси негизида қурилади ва BMW X3’га рақобатчи бўлади.
2019 йилда CTS моделининг ўрнини эгаллайдиган модел ва катта ўлчамдаги XT7 кроссовери чиқади. Кроссовер BMW’нинг энг катта модели X7’га рақобат ташкил қилади. BMW X7 модели 2018-2019 йилларда пайдо бўлиши кутилмоқда.
2020 йилда "Кадиллак"нинг энг ихчам кроссовери чиқади ва у габарит ўлчамлари бўйича BMW X1 моделига яқин бўлади. Яна бир йилдан кейин бозорга иккинчи авлоддаги XT5 ва янги катта флагман седан CT8 чиқади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

21:16 / 23.01.2025
Тарихдаги энг тезкор Cadillac тақдим этилди

14:19 / 26.11.2023
Дунёнинг энг қиммат брендлари, Cadillac Optiq ва Об-ҳавони олдиндан айтиб берадиган нейрон тармоқ – ҳафта технодайжести

17:58 / 01.09.2023