Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди
Андижон вилояти Суд департаменти бошланғич баҳоси 615 млн сўмдан ортиқ бўлган Lamborghini Gallardo спорткарини кимошди савдосига қўйди.
Суд қарорларини ижро этиш департаменти сайтига қўйилган маълумотларга кўра, очиқ кимошди савдоси шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган. 2004 йилда ишлаб чиқарилган машина яхши ҳолатда экани таъкидланган.
Шу билан бирга, савдога қўйилган автомобилларнинг келиб чиқиши хусусида батафсил маълумот келтирилмаган.
Lamborghini Gallardo – 2003-2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, Lamborghini компанияси ишлаб чиққан моделлар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 11 йил мобайнида машинадан 14 мингдан ортиқ нусха ишлаб чиқилган. Унинг энг арзон тўплами 160 минг долларга баҳоланган.
Суратлар: koss.uz
Мавзуга оид

10:06
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

16:04 / 10.05.2025
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

08:31 / 09.05.2025