Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп iPhone ишлаб чиқарилишини АҚШга кўчиришга ваъда берди

© REUTERS
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президент этиб сайлангандан кейин Apple ва бошқа АҚШ компаниялари ўз маҳсулотларини АҚШда ишлаб чиқаришни бошлашларига ишончи комиллигини айтди. У бу ҳақда Айова штатида сайловчилар олдидаги нутқида айтиб ўтди.
"Apple ва бошқа йирик компаниялар ўзларининг iPhone’лари, компьютерлари ва бошқа маҳсулотларни Хитойда, бошқа давлатларда эмас, Америкада ишлаб чиқара бошлайдилар. Биз ўз давлатимизда ишлаб чиқарамиз ва ишчи ўринлар яратамиз, бу эса мамлакатимиз учун яхшидир", деб айтди Трамп.
Трамп америкаликларга "яхши савдо келишувларини" ваъда берди. Трамп НАФТА’ни (Шимолий Америка эркин савдо ҳақидаги келишув) "тарихдаги энг ёмони" эканини айтди ва АҚШнинг амалдаги маъмурияти томонидан таклиф қилинган Тинч океани савдо ҳамкорлиги ҳақидаги келишув "янада ёмонроқ бўлишидан" огоҳлантирди.
"Мен бу ҳақда фикр қилдим, улар (Обама маъмурияти ва Клинтон) бошқа давлатлар муваффақиятлироқ бўлишини исташаётган кўринади. Биз бунга чек қўямиз", деб айтди Трамп. "Америка машиналари йўлларда кезиб юради, Америка самолётлари осмонни эгаллайди, кемалари денгизни назорат қилади", деб ваъда берди Трамп.
Трампнинг чиқиши 50 дақиқадан кўпроққа ушланиб қолди ва залнинг "Биз Трампни истаймиз" деган ҳайқириқларига қарамасдан, Трамп президентлик сайловлари бўйича асосий рақиби Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун Филадельфия штатида АҚШ президенти Барак Обама ўз чиқишини бошламагунча саҳнага чиқмади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

21:38 / 22.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025