Хитойда биринчи марта шўр сувда гуруч етиштирилди

Жамият 20 Октябрь 2017 7688

Хитойлик олимлар шўр сувда юқори ҳосилдор гуруч етиштиришга муваффақ бўлишди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди. 

Янги нав аввал маълум бўлган навдан яратилган, бироқ ўсимликшунослар унинг ҳосилдорлигини деярли уч баробарга оширишнинг уддасидан чиқишди. Тадқиқотчилар жамоаси раҳбари Юань Лунпиннинг сўзларига кўра, шўр тупроқда гибрид гуручни етиштириш 200 миллиондан зиёд кишини боқиш имконини беради. 

Гуруч сотувга чиқишга ҳам улгурди, лекин унинг нархи ҳозирча оддий гуруч баҳосидан саккиз карра юқори. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у ўзига хос таъмга эга. Янги маҳсулотга мингдан зиёд киши олдиндан буюртма берган. Гуручни етиштириш ҳуқуқига эгалик қилувчи Yuan Ce Biological Technology компанияси 10 миллион юань даромадга умид қилмоқда. 

Экологик ер хўжалиги институти директори Юньнань На Чжунюань янги навни ҳозирча "денгиз нави" деб атаб бўлмаслигини таъкидлади. "Денгиз суви таркибидаги тузнинг ўртача миқдори 4 фоизни ташкил қилади, қирғоқ сувлари шўрлиги эса 2 фоиздан кам. Янги гуруч нави 6 фоизли шўр сувда етиштирилган", - дея изоҳлади мутахассис. Унинг сўзларига кўра, бундай гуруч етиштиришни кенг йўлга қўйиш учун қўшимча тадқиқотлар талаб қилинади.