Халқ таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 20 Октябрь 2017 14691

Жаҳонгир Раҳмонович Сидиқов Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу ҳақдаги қарори 19 октябрь куни имзоланган. 

Жаҳонгир Сидиқов 2014 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Собитхон Тошпўлатович Турғунов янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг янги раҳбари Агрепина Шинга ўринбосар этиб тайинланди.