8 ёшли болакайнинг операцияси нега кечиктирилмоқда?

Жамият 19 Октябрь 2017 35395

Таҳририятимизга қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтариб суҳбатлашганимизда, биз билан 8 ёшли болакай кўришмоқчи эканлигини айтди. Уни такҳририятга таклиф этдик.

Эртаси куни болакайни дадаси таҳририятга кўтариб келди. 8 ёшли болакайни отаси кўтариб олганидан таажжубландик. Суҳбатлашганимизда эса барчаси маълум бўлди…

Муҳаммадзоҳид Умрзоқовнинг отаси Даврон Эрданов шундай ҳикоя қилади:

— Боламнинг касали туғма. Юрак қон томирларининг ўрни алмашиб қолган — магистрал транспозиция дейилар экан.

(Қайд этиш жоиз, бу асосан ўғил бола чақалоқларда учрайдиган туғма дард бўлиб, юрак пороки — юрак етишмовчилигининг бир кўринишидир. Бу ҳолатда қон томирларини ўрни алмашиб қолиб, кислород етишмовчилиги юзага келади, боланинг бадани, тирноқлари кўкаради. Жигари катталашади, юрак уриши тезлашади ва буни дардни фақат операция йўли билан даволаш мумкин).

— Ўшанда, врачлар имкон қадар 3-4 ойлик чоғида операция қилдиришни маслаҳат беришган эди. Лекин у пайтлар (8 йилча муқаддам) бундай операциялар юртимизда қилинмас, уни фақат хорижда — Германия, Ҳиндистон ва Россияда амалга ошириш мумкин эди ва катта пул — 12 минг АҚШ доллари турар экан. Ҳаракат қилиб, имкон топа олмадим.

Ҳозир бундай операцияни юртимизда ҳам муваффақиятли амалга оширишмоқда. Боламни текширтириб келаяпмиз, ҳолатида ўзгариш йўқ. Хуллас, операция бўлмагунча ўзгармас экан.

Операция учун ордерга ёзилиб қўйганмиз, икки йилча бўлди, лекин ҳали навбатимиз келгани йўқ. Нақд пулга қилдирамиз, деб биринчи тўловига 9 миллион сўм керак бўлар экан, пул топдик. «Лекин ҳозир пул тўлаганингиз билан дарҳол операция қила олмаймиз, қачон қила олишимизни ҳам аниқ айтолмаймиз», дейишди. Чунки кўпчилик одам пул тўлаган экан. Аскинатор деган аппарати бўлар экан. Ордер билан берилар экан. Шунинг учун ордерга ҳам ҳаракат қилиб тураверинглар, навбатларинг келиб қолиши мумкин дейишди.

Операцияга бир танишим 9 млн ўтказиб беришни ваъда қилганди, дор-дармонга ўзимнинг пулим бўлади, ўзим устачилик қиламан, онаси ногиронлар мурувват уйида ишлайди. Ҳозир вазият битта ўша аскинаторга тақалиб турибди.

Муҳаммадзоҳидни кўриб, юрак эзилди. Унинг вақти қанча қолганлигини ҳеч ким билмайди. Лекин кундан-кунга аҳволи оғирлашиб боряпти. Биз билан суҳбатлашар экан, кўкариб кетган тирновларини яширишга ҳаракат қилди, қорая бошлаган лабини ҳар дам ҳам дам ҳўллаб, қизариб кўринсин, дея безовталанди. Гарчи оёқлари шишиб кетган бўлса-да, дадасига «ўзим юра оламан» дея имо қилиб, юришга интилди.

Азизлар, бугун Муҳаммадзоҳидни асраб қолиш учун имконият бор. Бугунги кунда магистрал қон томирлар транспозицияси — тўлиқ даволаса бўладиган дард, у билан туғилган бирорта бола нобуд бўлмаслиги керак. Бироқ унинг келажаги инсонларга ва уларнинг замонавий медицинага бўлган ишончига боғлиқ.

Хайрия йўли билан Муҳаммадзоҳидга ёрдам берайлик. Барчангиздан Яратган рози бўлсин!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар ўз маблағларини ушбу пластик картага кўчириб беришлари мумкин: (CLICK, PAYME)

AGROBANK: 8600 0417 7533 9543

Tel: (+99894) 699 24 58

ERDANOV DAVRAN

Омонат ҳисоб рақами: 2020 6840 8993 7440 7001

SWIFT CODE: PAKHUZ22