Heritage — «Мир ковров» премиум сифатдаги гиламлари билан уйингизга илиқлик олиб киринг

Жамият 18 Октябрь 2017 10034

Тошкент шаҳридаги Heritage — «Мир ковров» гиламлар салони бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган, қўлда ва машина ёрдамида тўқилган премиум сифатдаги гиламлар коллекциясини таклиф қилади.

Улар орасида бамбук, акрил, полиестер, жун ва ипакдан тайёрланган гиламларнинг бебаҳо намуналари мавжуд. Бундай гиламлар тайёрланиш услуби, ажойиб ва ёрқин ранглари билан бошқа гиламлардан тубдан фарқ қилади.

Биз бутун дунё ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликда ишлашимиз, биздаги нархлар харидорларга жуда маъқул келишига сабаб бўлади.

Исталган интерьер ва дидга мос келадиган гиламлар, классик, модерн, арт-деко услубдан то ўхшаши йўқ дизайнерлик ишларигача, алоҳида ёндашув, профессионал хизмат, маъқул нархлар ва 100 фоиз сифатни Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонидан топиш мумкин.

Бу гиламлар нафақат саройлар ёки ҳашаматли уйларга безак бера олади, балки оддий уйларни ҳам ҳеч бир кошонадан кам бўлмаслигини таъминлайди.

Фото: Heritage 

Агар хонадонингиз, офис ёки бошқа бино-иншоотлар ички муҳитини безатиш учун сифатли гиламлар керак бўлса — ҳеч ҳам иккиланмай Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонига ташриф буюринг ва дидингизга мос ҳамда қулай нархдаги гиламларга эга бўлинг.

Учта ва ундан ортиқ гилам харидорларига 30 фоизгача чегирмалар тақдим этилмоқда.

Фото: Heritage 

Ушбу салон шаҳар марказида жойлашган бўлиб, яқинида автотураргоҳнинг мавжудлиги, исталган саволга жавоб беришга тайёр хушмуомала ходимлари ва фақатгина сифатли гиламлари билан эътиборга молик.

Фото: Heritage 

Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонига ташриф буюрсангиз кифоя, дўкон ходимларининг ўзлари интерер учун қандай гиламлар мос келишини танлаб, хоналар дизайнига янада кўрк берадиган гиламлар танлашда ёрдам беришади. Шунингдек, Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонида профессионал интерьер дизайнери ҳам фаолият кўрсатмоқда ва унинг маслаҳатлари уйингизни безатишда катта ёрдам беради.

Фото: Heritage 

Салонимиз эшиклари ҳар куни ҳурматли харидорларимиз учун 9:00дан 20:00гача очиқ. Харидлар Тошкент шаҳри бўйлаб бепул етказиб берилади.

Фото: Heritage 

Бино-иншоотларингизнинг ички муҳитини Heritage — «Мир ковров» гиламлари билан безатинг ва уларни кўриб кўзингиз қувнасин. Марҳамат, Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонига ташриф буюринг:

  • Манзил: Тошкент, Беруний кўчаси 18-б уй;
  • Мўлжал: «Ҳувайдо» тўйхонаси, «Беруний» метро бекати;
  • Телефон: +998(97) 702-70-70

Куни кеча янги коллекция келтирилган, кенг танлов имконидан тезроқ фойдаланиб қолинг!

Реклама ҳуқуқи асосида