Қозоғистонлик учувчилар носоз самолётни қўндира олишди

Жамият 13 Октябрь 2017 5913

Kazakhstan's Air Astana авиакомпанияси йўловчи самолёти носоз шасси таянчи билан Хитойнинг Сямэнь шаҳри аэропортига қўна олди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Самолёт ёнилғисини тугатиш мақсадида ҳавода 3 соат давомида парвоз қилиб юрган. Сўнгра экипаж қўнишга қарор қилган.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, самолётда экипажнинг 4 нафар аъзосигина бўлган. Самолёт таъмирлашдан кейин синовдан ўтказилаётган бўлган. 

Ушбу ҳодиса туфайли Сямэнь аэропортидаги рейсларнинг ярмини ушлаб қолишга тўғри келган.