Эрдўған: Туркияга Евроиттифоқдаги аъзолик керак эмас

Жаҳон 13 Октябрь 2017 6041

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқарага Европа иттифоқидаги аъзолик керак эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, Туркия ЕИ билан бу масала бўйича музокараларни тўхтатишга тайёр.

«ЕИ бизни кутишга мажбур этаяпти. Биз сабр қилмоқдамиз. Агарда, сиз адолатли бўлсангиз, баёнот беринг ҳамда буни умуман тугатиб қўя қоламиз. Сизнинг бизга керагингиз йўқ», - деди у.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим июль ойида Анқара Европа иттифоқига киришни ҳамон хоҳлаётгани, бироқ блок ҳозирги пайтда ўзгариши лозимлигини маълум қилганди.