Despacito қўшиғи клипи YouTube’да рекорд ўрнатди

Жамият 13 Октябрь 2017 7425

Пуэрто-риколик қўшиқчилар Луис Фонси ва Дэдди Янкининг Despacito қўшиғи клипи YouTube’да 4 млрд мартадан кўпроқ кўрилди ва намойишлар бўйича рекорд ўрнатди.

Бу ҳақда қўшиқ муаллифларидан бири Луис Фонси инстаграммида маълум қилди. Бироқ Фонси буни нишонлаш ўрнига, клип суратга олинган Пуэрто-Рико аҳолисига довул оқибатида кўрган талофатларни енгишда ёрдам беришга чақирган.

Қўшиқ нафақат 2017 йилнинг, балки охирги бир неча йилларнинг бош хитига айланди. Испан тилидаги қўшиқ онлайн-тинглашлар ва клипининг томоша қилиниши бўйича барча рекордларни ортда қолдирди.

Йил бошида жойлаштирилган клип 12 октябрда 4 млрд лик сарҳадни кечиб ўтди. Бу эса интернетда жойлаштирилган барча клиплар ичида рекорд ҳисобланади.

Бу борада 2-ўринни "Форсаж 7" фильмига ишланган ва Wiz Khalifa томондан ижро этилган "See You Again" қўшиғи клипи эгалламоқда. У 3 млрд мартадан кўпроқ томоша қилинган. Шунингдек, 2012 йилнинг хити бўлган ва кореялик қўшиқчи Psy томондан ижро этилган "Gangnam Style" қўшиғи клипида ҳам деярли 3 млрдлик намойиш бор.