Адлия вазири Буюк Британия элчиси билан учрашди 

Ўзбекистон 13 Октябрь 2017 2429

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Адлия вазири Буюк Британияни Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини ва икки томонлама дўстона муносабатлар йилдан-йилга кучайиб бораётганлигини таъкидлади. Шунингдек, вазир элчини Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида, элчи Кристофер Аллан Русланбек Давлетовга ушбу учрашувни ташкил этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада ривожланиб бораверишига умид билдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.