Ўзбекистоннинг янги элчиси АҚШга жўнаб кетди

Ўзбекистон 12 Октябрь 2017 12973

2017 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов Нью-Йоркка жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Жавлон Ваҳобов бунга қадар Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.