Шимолий Корея Қримни Россияга тегишли деб тан олди

Жаҳон 12 Октябрь 2017 19138

КХДРда дунёнинг янги сиёсий харитаси нашрдан чиқди, унда Қрим Россия рангларига бўялди. Бу ҳақида РФнинг Шимолий Кореядаги элчихонаси ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. 

"Илмий энциклопедия" нашриёти (КХДР) янги сиёсий дунё харитасини нашрдан чиқарди. Шуниси диққатга сазоворки, унда Қрим ярим ороли Россия рангларига бўялган. КХДР ТИВда маълум қилинишича, Республика Қримда бўлиб ўтган референдум натижаларини ҳурмат қилади, унинг якунларини қонуний ва халқаро-ҳуқуқ нормаларига тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблайди", - дейилади манбада. 

Элчихонада таъкидланишича, Пхеньян шу тариқа Қрим референдуми якунларини тан олган. Шунингдек идорада Пхеньян Курил оролларининг мансублиги масаласида ҳам шундай муносабатда эканини қўшимча қилган.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган референдум натижаларига кўра, Қрим 2014 йилнинг мартидан Россия Федерацияси таркибига кирди. Ярим орол аҳолиси кўпчилик бўлиб РФ таркибига қўшилишни қўллаб-қувватлади.