Неймар энг яхши футболчи сифатида Мессини ортда қолдирди

Спорт 12 Октябрь 2017 21072

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасидаги ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мазкур ном унга InStat Index статистик маркази тадқиқотларидан сўнг берилган. Унинг кўрсаткичлари 366 пунктда кўрсатиб ўтилган. Неймар бу орқали собиқ клубдоши Лионель Мессини (Аргентина) ортда қолдирган – 354, учинчи ўринда Алексис Санчес (Чили) – 315.

Шунингдек бразилиялик футболчи дарвозага энг кўп зарба берган футболчи бўлган. Ўртача 90 дақиқа давомида «ПСЖ» ҳужумчиси ўртача 4,3тадан зарба берган. Мессида бу кўрсаткич 3,7тани ташкил қилган. Рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга тенг келадиган топилмаган (256 марта – 90 дақиқа давомида ўртача 17,8 марта). Унинг умумий жамоавий кўрсаткичи ўртача битта учрашувда 47,1тани ташкил қилган. Шунингдек Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик ҳам минтақада энг кўп (80 – ўртача 90 дақиқада 5,6 марта) кўрсаткичга эга. 

Аргентина терма жамоасидан фақатгина ҳимоячи Николас Отаменди рақиб ҳужумини тўхтатиш кўрсаткичи бўйича (123 – ҳар ўйинда ўртача 7,8 марта) етакчи бўлган. Шунингдек «Манчестер Сити» ҳимоячиси яккакурашларда ғалаба қозониш бўйича ҳам тенгсиз (168 марта  – ўртача ҳар ўйинда 10,6 марта) бўлган.