Филиппин президенти гиёҳвандфурушларни ўлдиришни тўхтатишга буйруқ берди

Жаҳон 12 Октябрь 2017 6521

Гиёҳвандфурушликка қарши қатъий чоралар тарафдори бўлган Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўчалардаги майда гиёҳвандфурушларни ўлдиришни тўхтатиб, йирик оғуфурушларга эътиборни кучайтириш лозимлигини айтди. У бу ҳақда 12 октябрда айтган.

Дутертенинг матбуот котиби Эрнесто Абелланинг айтишича, гиёҳвандфурушларнинг кўчадаги савдоси ҳуқуқ-тартибот идораларининг унумли иши сабаб анча камайган ва энди ишни гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси ходимлари ўз қўлларига олишлари керак.

Дутерте 2016 йил май ойида лавозимини бажаришни бошлаши биланоқ Филиппинда гиёҳвандликка қарши курашни бошлаб юборган.

Охирги маълумотларга кўра, Дутерте топшириғи билан гиёҳвандфурушларга қарши операцияларда 12,5 мингга яқин киши бартараф этилган, улардан деярли 4 ярми минги полициячилар томондан ўлдирилган. Халқаро ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлари Дутертенинг бундай сиёсатини танқид қилиб келишади.