«Арсенал» январда икки етакчисини йўқотиши мумкин

Спорт 12 Октябрь 2017 6327

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер яримҳимоячилар Месут Ўзил ва Алексис Санчеснинг қишда бошқа клубга ўтиши мумкинлигини айтди.

«Ҳа, шундай бўлиши мумкин. Бундай ҳолатга тушиб қолсангиз, ҳар бир қарорни режалаштиришга тўғри келади.

Санчес ва Ўзил билан ёзда шартнома имзоламадик. Аммо, мен ҳар доим таъкидлаганман, бу уларнинг кетади дегани эмас.

Ҳар иккала футболчи ҳам бу ерда ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда. Умид қиламанки, уларнинг шартномаси билан боғлиқ вазият ўзгаради. Ҳозирча, бирор нарсани эълон қилгудек аниқ маълуомт йўқ», – деди Венгер ESPN каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил ва Санчеснинг шартномаси келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади.