Воронежда ўз қизини сотаётган ўзбекистонлик жуфтлик қўлга олинди

Жамият 11 Октябрь 2017 30149

Воронежда яшовчи икки Ўзбекистон фуқароси инсон савдоси билан боғлиқ жиноий иш иштирокчисига айланди. "Интерфакс" РТК тергов бошқармаси берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди

39 ёшли эркак ва унинг 29 ёшли турмуш ўртоғи кичик қизини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди. 

Тергов версиясига кўра, жорий йилнинг 8 сентябрида аёл қиз фарзандли бўлган, бироқ уни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаган.

Куни кеча кечқурун жуфтлик нотаниш одамларга 30 минг рублга сотмоқчи бўлди. Бироқ улар ўзларининг ғаразли ниятларини охиргача амалга ошира олишмади, зеро полиция ходимлари уларни назорат қилаётган бўлган.

Манбага кўра, Ўзбекистон фуқаролари РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 127-модда 2-қисмининг "б, з" бандлари бўйича айбланмоқда.