Ёш тадбиркорлар учун: арзон ва самарали рекламанинг 9та сири

Lifestyle 11 Октябрь 2017 8933

Стартаплар ўз фаолиятининг биринчи босқичида у қадар осон бўлмаган вазифани бажариши - дунёни ўз маҳсулоти билан таништиришига тўғри келади, агар компания янги соҳани бошлаб бераётган бўлса, у ҳолда йўл-йўлакай бозорни шакллантириши ҳам керак бўлади. Боз устига, бошланғич лойиҳанинг маркетинг бюджети "йўқдан бироз кўпроқ". Бироқ ривожланишнинг асосий каналларини кичик жамоа ва катта молиявий харажатларсиз ўзлаштириш ҳам мумкин, дейилади Forbes'да.

 

Дўстона бўлишишни сўранг

Бюджет PR гуруҳлардаги дўстона бўлишилувчи постлардан бошланади — дўстларингиз ва танишларингиздан сизни қўллаб-қувватлашни сўраб, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдиринг: фойдаланувчилар ўз таассуротлари билан бўлишишади ва кимдир уларнинг ҳаволаси орқали кирса, бунинг учун бонусга (одатда чегирмага) эга бўлишади. Мазкур босқичда реферал канал 50 фоизгача мижозларни йўналтириши мумкин. Умуман олганда, ижтимоий тармоқларда бир фойдаланувчини жалб қилишга маблағ сарфлаб, икки ва ундан кўп мижозни жалб қиласиз.

 

Ходимларнинг кириш йўли орқали киринг

Мақсадли аудитория портретини аниқлаб, мижозларга уларнинг иш берувчиси орқали чиқиш мумкин. Facebook'да ички коммуникациялар билан шуғулланувчилар ёки керакли компаниянинг HR-хизматини бошқарувчиларни топиш қийин эмас. Лойиҳангиз таърифи келтирилган, ходимлар учун эксклюзив чегирмалар, масъул шахс учун эса - бепул тест таклиф қилинган оддий ва қисқа хат ёзинг, ходимлар базаси бўйлаб жўнатмаларни амалга оширишни сўранг. Нисбатан содда усули ҳам бор - чегирмали корпоратив дастурларнинг махсус агрегаторлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Масалан, Primezone билан.

 

Тайёр мижозлар базасини изланг

Кўп компанияларда катта мижозлар базаси - банклар, суғурта компаниялари ёки тўлов тизимлари бўлади ва улар кўпинча бу маълумотларнинг тижорий аҳамиятини оширишга қарши чиқишмайди. Улар сизнинг таклифингизни ўз мижозларига промокод билан жўнатишга тайёр бўлишади. Махус белгилар айнан шу шерик орқали неча киши мижозга айланганини аниқлаш имконини беради ва табиийки, мукофот ҳажми ҳам шундан келиб чиқади. Тўланган маблағлар "профессионал" бонусга ўтади: масалан, сизга суғурта компаниясидан келган кишига хорижга чиқувчилар суғуртасини таклиф қилиш мумкин.

Фото: Fotolia

Банклар билан ҳамкорлик қилинг

Бошқа дастурларга, айниқса оддий интеграцияли банк дастурларига қўшилиш - стартап учун айни муддао. Сиз фақат хизматдан фойдаланган муайян инсонни жалб қилганлик учун пул тўлайсиз. Банклар эса, СРА-тармоқлар (Cost Per Action модели - шунчаки кўрганлик учун тўлов эмас, фойдаланувчининг хатти-ҳаракати учун тўлов, масалан, сайтда рўйхатдан ўтиши, унга обуна бўлиши бўйича ишловчи реклама тизимлари)дан фарқли ўлароқ, банклар офферни жойлаштириш учун нисбатан кам комиссия тўлайди - мукофотнинг тахминан 1 фоизи, СРА-тармоқларда эса бу кўрсаткич - 30 фоиз.

 

Контекст эмас, мақсадли рекламани танланг

Қидирув сўровномаларининг барқарор тузилмаси бўлса, контекст рекламани стартда ишга туширган яхши, бунда бозорда катта бюджетли рақиблар йўқ. Бошқа барча ҳолатларда стартап учун бу - қиммат ва номувофиқ жиҳоз. Кўпроқ синалган классик сотув каналлари - ижтимоий тармоқлардаги мақсадли рекламага эътибор қаратиш жоиз. Бозорда ижтимоий тармоқлардаги маркетинг сотувлар учун етарлича "чархланмаган" деган гап юради, бироқ бундай эмас. Facebook, VK ва MyTarget реклама жиҳози реклама кампаниясини тезда йўлга қўйиш ҳамда унинг самарадорлиги ва кўламини аниқлаш имконини беради. Улар компаниянинг бутун фаолияти давомида b2c-бозорда барқарор ишлайди ва кўп лид келтиради. Шунингдек мессенжер-маркетинг ҳам яхши натижа беради: Facebook Leads кейинроқ Whats App, Telegram'га хабар жўнатади ёки фойдаланувчи билан  ManyChat орқали боғланади. ManyChat - бизнес ва мижозларнинг ўзаро алоқасини енгиллаштирувчи ҳамда барча мессенжерларни ягона интерфейсда бирлаштирувчи платформа. Шу тариқа сиз мижозни мессенжерга ўтказасиз, у ерда эса триггер стратегияси созланган - бу канал конверсияси mail'дагидан етти карра кўп.

 

Вирусларни ишга туширинг

Брендингизни таништиришнинг энг тезкор йўли - вирус рекламани ишга тушириш. Рақиблар, жамиятлар ёки алоҳида шахсларни омма олдида ташвиқ қилишни яхши кўрувчи Burger King ёки Aviasales кейслари бунга яққол мисол бўла олади. Бренд имиджига салбий таъсир борасида узоқ мушоҳада юритиш мумкин, бироқ ахборот шов-шуви муваффақиятли равишда фойдага айланиши учун молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилишнинг ўзи етарли. Бу ўйинни ўйнашга нафақат йирик компания, балки стартаплар ҳам киришиши мумкин. Фақат икки шарт билан - маҳсулот ҳақиқатда зўр бўлиши, вирус кампания эса қунт билан ҳисобланган бўлиши керак. Вирусни ишга тушираётганда вакцинани тайёрлаб қўйиш, яъни аудиториянинг муносабати ва ҳар қандай ҳолатда жавобингизни олдиндан ўйлаб қўйиш даркор.

 

Микро-блогерларни рекрут қилинг

Тўлақонли реклама кампаниясини ишга туширишдан аввал фикр-мулоҳазалар етакчилари билан ҳамкорлик унинг конверсиясини 5-7 карра оширади. Стартапларга Facebook'да 3-5 минг фаол дўстлари бўлган фикрлар микро-етакчилари етади. Аудитория билан бундай ҳамкорлик қилиш фойдаланувчи қўрқувларининг биринчи тўлқини билан юзлашиш, таҳлил қилиш ва уларни қайта ишлаш имконини беради. Шу боис изоҳларни албатта назоратдан қочирмаслик керак.

Фото: Fotolia

ОАВ билан дўст тутининг

Янги туғилган лойиҳа ОАВга чиқишга бўлган уринишларини қўймаслиги керак. Бугунги кунда ўзини ҳурмат қилувчи қатор нашрларда мавжуд "Стартаплар" рукни айнан шундай мақсадлар учун ўйлаб топилган. Кичик компаниянгизнинг топ-менежерларини бир "силкитиб кўринг", албатта қизиқарли контент топилади. Уларни нафақат компаниянинг ўзи ҳақида, балки бозор бўйича изоҳ ва таҳлиллар беришга тайёр экспертлар сифатида илгари суринг.

 

Натив реклама учун пул тўланг: у шунга арзийди

Блогерлар ва мижозларнинг маҳсулот ҳақидаги фикр-мулоҳазалари асосида натив рекламали мақола ёзиш мумкин.Тўғри, уни ОАВга жойлаштиришга кетадиган маблағ охир-оқибат ўзини оқламаслиги мумкин, бироқ натив реклама - мижозлар ва сизнинг сайтингиз ўртасидаги зарур кўприк. Сиз фойдаланувчига ўзига яраша нуфузга эга ресурсдаги мақола орқали чиқасиз. Бундан ташқари, матн бошқа қидирув тизимлари билан жуда яхши индексланади, бу эса қизиқувчан фойдаланувчилар оқимига эга бўлиш имконини беради. Шунингдек натив рекламани албатта ўзингизнинг саҳифангизда репост қилиш (бўлишиш) ва постни реклама кабинети орқали мақсадли аудиторияга таргетлаш лозим.

Қайд этилган барча каналларни сифатли қайта ишлашнинг уддасидан чиқсангиз, ёш компания биринчи улғайиш босқичини салмоқли мижозлар базаси ва барқарор конверсиялар билан якунлайди. Энди лойиҳага PR-менежер ва шериклик дастурлари бўйича менежер керак бўлади. Улар брендни имкон қадар бозорда кўпроқ кўзга ташланиши ва янги фойдаланувчиларни жалб қилиш билан шуғулланишади.