Австралия КХДР терма жамоасини ўз ҳудудига киритмайди

Спорт 11 Октябрь 2017 8205

Австралия Ташқи ишлар вазирлиги КХДР ўсмирлар терма жамоаси мамлакат ҳудудига киритилмаслигини эълон қилди.

Маълумки, КХДР ўсмирлари Осиё чемпионати U19 саралашида Австралия, Шимолий Мариана ороллари ва Ҳонг Конг билан бир гуруҳда иштирок этиши, ўйинлар яшил қитъада ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.

L'Equipe хабарига кўра, Австралия ҳукумати бу қарор билан КХДР ҳукумати томонидан ўтказилаётган ядро қуролининг синовларига норозилик билдирган.

«Биз Шимолий Кореянинг ноқонуний ядро дастурини қоралаймиз. КХДР жамоасининг мамалакатимиз ҳудудига киритилиши эса, бизнинг бу борадаги позициямизга зиддир», - дейилади ТИВ раҳбари Жули Бишоп баёнотида.

Ҳозирча, КХДР терма жамоасининг ўйинлари қайси мамлакатда ўтказилиши маълум эмас.