Энг кўп саёҳат қилувчи халқлар маълум қилинди

Lifestyle 03 Октябрь 2017 13498

Movehub транспорт компанияси мутахассислари дунё бўйлаб энг кўп саёҳат қилувчи халқлар рейтингини тузди. Рейтингга кўра, 1-ўринни Ҳонгконг аҳолиси эгаллаган. Ҳонгконгликлар қолган халқларга қараганда саёҳат учун кўпроқ вақт ажратар эканлар, деб хабар бермоқда 34travel нашри.

Маълум қилинишича, Ҳонгконг аҳолиси йилига 11,4 марта саёҳат қилар экан. Улар ҳар бир саёҳат учун ўртача 3  минг доллардан сарфлайдилар.

2-ўринни Люксембург аҳолиси эгаллади, улар бир йилда 2,56 марта саёҳат килишар экан. Люксембургликлар ҳар бир саёҳатлари учун 6 минг долларга яқин маблағ сарфлайдилар. 

3-ўринни эса венгрияликлар эгалладилар. Улар йилига 1,62 марта саёҳат қилишар экан ва ҳар бир саёҳат учун 250 доллар сарфлашади.

Шунингдек, энг кўп саёҳат қилувчи миллатлар қаторидан швецияликлар, финляндияликлар, ирландияликлар, швейцарияликлар, данияликлар, албанияликлар ва сингапурликлар ҳам жой олишди.