Топ-10: Олий маълумот талаб қилмайдиган, яхши ҳақ тўланувчи касблар рўйхати

Lifestyle 02 Октябрь 2017 78825

Олий маълумотга эга бўлиш имконидан маҳрум бўлсангиз, кайфиятни туширманг - дунёда ўрта-махсус таълим ҳужжатига эга бўлиб ҳам, юқори маош олиш мумкин бўлган кўплаб касблар топилади. The Time нашри АҚШдаги олий маълумот талаб қилмайдиган, энг сердаромад 10 касб ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

 

Тижорий учувчи

Фото: The Guardian

Номунтазам йўналишларда самолётни бошқаради ва йилига 77 200 доллар ишлаб топади.

 

Жиноий детектив

Фото: BBC

Федерал ёки маҳаллий қонунларни бузиш билан боғлиқ тергов ишларини олиб боради ва йилига 78 120 доллар ишлаб топади.

 

Лифтларга хизмат кўрсатувчи электромеханик

Фото: Canadian Business

Йўловчи ва юк лифтлари ҳамда эскалаторларни йиғади, ўрнатади ва таъмирлайди. Йилига 78 890 доллар ишлаб топади.

 

Ядровий техник

Фото: iStock

Физиклар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларга ядровий саноат соҳасида ёрдам беради ва йилига 79 140 доллар ишлаб топади.

 

Радиация терапевти

Фото: RCPI

Ускунани текширади, беморлар реакциясини назорат қилади, ҳужжатлар билан шуғулланади ва йилига 80 160 доллар ишлаб топади.

 

Энергетик-диспетчер

Фото: Shutterstock

Буғ ва электр энергиясини мувофиқлаштиради, тартибга солади ва тақсимлайди, йилига 81 900 доллар ишлаб топади.

 

Полиция бошлиғи

Фото: Getty Images

Полиция ходимларини бошқаради ва йилига 84 840 доллар ишлаб топади.

 

Логист-менеджер

Фото: 123RF

Юкларни ташиш, сақлаш ва тақсимлашни мувофиқлаштиради ҳамда йилига 89 190 доллар ишлаб топади.

 

Ядровий реактор оператори

Фото: Getty Images

Ускунани ишга туширади ва тўхтатади, бошқарув элементларини созлайди, ЙТҲларнинг олдини олади ҳамда йилига 91 170 доллар ишлаб топади

 

Ҳаво ҳаракати назоратчиси

Фото: Jet News

Ҳаво кемаларининг йўналишини назорат қилади ва йилига 122 410 доллар ишлаб топади.